Сирғали бозорини милиция босди: Аҳмадбойга тегишли машиналар чиқарилмаяпти HD
17 июнга ўтар кечаси ва эрта тонгда Тошкентдаги Сирғали машина бозорида сотуви тақиқланган енгил автомашиналарнинг бир миқдори олиб кетилиши ортидан бозорни милиция босди. Ҳозирда ўнлаб ички ишлар ходимлари Сирғали маъмурияти бозордан чиқаришни тақиқлаган автомобилларнинг қолганини қўриқламоқда. Бозордаги харидор ва сотувчиларнинг айтишича, сотуви тақиқланган машиналарнинг ҳаммаси жисмоний шахсларга тегишли бўлса-да, улар чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоевнинг “Авто Ҳамкор” ширкати воситасида сотувга қўйилгани учун хатланган. Чинозликлар орасида “Аҳмадбой” исми билан машҳур 38 яшар Аҳмад Турсунбоев молиявий пирамида яратишда айбланиб, 15 июнда ҳибсга олинганди. Орадан бир кун ўтиб Сирғали машина бозори маъмурияти сотувда бўлса-да, бозордан чиқариши тақиқланган автомобиллар рўйхатини эълон қилди. Машина бозори маъмурияти эълонлар тахтасига ёпиштирилган мазкур рўйхатга “Авто Ҳамкор” ширкати воситасида сотувга қўйилган 106 дона енгил автомобилнинг ҳаммаси киритилган.
Похожие видео
Показать еще