Рембранд асарини Бош прокуратура Маданият вазирлигига топширди HD

15.03.2019
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Яшнобод туман бўлимининг 13 мартдаги хатига асосан, рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлик асари махсус комиссия аъзолари иштирокида тегишли процессуал тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул ходимларига топширилди. Бу ҳақда Озодликка Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Хабарда айтилишича, Бош прокуратура томонидан 2014 йилнинг 27 майида Яккасарой тумани ИИБ ТБ томонидан К.Й. га нисбатан Жиноят кодексининг 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув ўтказилган. Тергов 2008 йилнинг 28 августида фуқаро А.П. ўз таниши бўлган К.Й.га рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлигидаги асарни 50 минг АҚШ долларига сотганини ва у ўз навбатида таниши бўлган Р.Ф. орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетганини аниқлаган. 2014-2018 йиллар давомида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги сабали жиноят иши бир неча марта тўхтатилган ва тугатилган. Шундан кейин, фуқаро А.П. қабул қилинган қарорлардан норозилиги хақида Бош прокурор номига ариза билан мурожаат қилган.

Похожие видео