Ислоҳотларни қўллаган сайт ва блогерларга “молиявий рағбат”, қўлламаганига “қонуний чора” HD

18.10.2019
Ўзбекистон президентининг 2019 йил 4 сентябрь санаси билан расмийлаштирилган махфий қарори иловасининг алоҳида боби ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружларига қарши кураш йўл-йўриқларига бағишланган. 4437м махфий қарори ва унинг иловасида берилган топшириқлар “диний вазиятни соғломлаштириш” мақсадини кўзлаган бўлсада¸“ахборот хуружларига қарши тегишли чоралар кўриш” кўлами мамлакатдаги нафақат диний¸ балки ижтимоий-сиëсий¸ иқтисодий вазиятга оид маълумотларни ҳам ўз ичига олади. Ахборот хуружларига қарши курашда президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)га катта ваколатлар берилган; мамлакатдаги кучишлатар салоҳиятига эга тизимлар¸ хусусан¸ ДХХ¸ ИИВ ва Бош прокуратура¸ шунингдек Адлия вазирлиги ва Олий суд эса бу курашда агентликнинг асосий ҳамкори этиб белгиланган. Махфий ҳужжатнинг айни бобида берилган аниқ кўрсатмалар¸ нега айрим сайт ва фаол блогерларнинг АОКА раҳбарларининг шахсий ҳимоясига олингани¸ айни пайтда¸ шу кунларда тақдири муҳокамада қолаëтган блогер Нафосат Оллошукурованинг нега жазога тортилгани¸ қолаверса¸ мамлакатдаги вазиятни танқидий руҳда ëритган Togri.uz сайтининг нега тўсатдан ëпилганига билвосита ойдинлик киритади. АОКАга “ахборот таҳдидларига" қарши курашда улкан ваколатлар берилди Президент махфий қарори ижроси батафсил белгилаб берилган “Йўл харитаси”нинг IX боби “Ижтимоий тармоқларда (интернет) ахборот таҳдидларига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш¸ миллий¸ маънавий¸ маданий қадриятларни тарғиб қилиш” деб номланади. Бу соҳада қилиниши буюрилган ишлар учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов масъул этиб тайинланган. Бу вазифаларни бажаришда Ўзбекистоннинг энг қудратли тизимлари – ДХХ¸ ИИВ¸ Бош прокуратура¸ Адлия вазирлиги¸ Олий суд Алламжоновнинг “ҳамкор ташкилотлари” этиб белгиланган.

Похожие видео