МХХдан ДХХга айлантирилган идоранинг асосий вазифалари белгилаб қўйилди HD
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 14 март куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кўра¸ МХХ фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида бу идора номи Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) деб ўзгартирилди. ЎзА ахборот агентлиги Президентнинг 2018 йил 14 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонига кўра, давлат хавфсизлик хизматнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари тўғрисида маълумот берди. Агентлик хабарида булар айтилган: Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш; Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;