Тошкентдаги прописка чекловларини бекор қилиш учун қонун ва фармон кутилмоқда HD

29.03.2018
28 март куни Озодлик суҳбатлашган Тошкент расмийлари¸ ҳозирча Тошкентда яшаш¸ ишлаш ва кўчмас мулк сотиб олиш учун йиллар давомида амал қилиб келган чеклов ва тақиқларнинг амалда қачондан бекор бўлишини тахмин қилишга ҳам қийналишларини билдирди. Ўзбекистон президенти 2018 йил 22 январь куни чиқарган 5308 рақамли фармоннинг 10- бандида “вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ, шунингдек, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги бекор қилинсин”¸ деб ëзилган. Бу фармон иловасининг 56- бандида унинг ижроси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига топширилган ва бажариш муддати қилиб 2018 йилнинг 20 марти белгиланган. Эски чеклов ва тақиқлар ҳамон кучда қолмоқда! 28 март куни Озодлик Тошкент шаҳар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси¸ унинг бир қатор туман бўлимлари расмийлари билан боғланиб¸ пойтахт пропискаси билан боғлиқ чеклов ва тақиқларнинг амалда бекор қилинган-қилинмаганини суриштирди. Озодлик суҳбатлашган ИИВ бошқармаси расмийлари¸ шунингдек¸ Тошкентдаги қатор ҳудудлар участка нозирлари¸ бу фармонни ижро этишнинг ҳуқуқий асослари ҳозирча йўқлиги учун¸ чеклов¸ тақиқ ва жаримага тортишлар аввалгидек давом этаëтганини билдирдилар.

Похожие видео