Солнома 1992 йил

05.01.2020
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолияти хроникаси. 1992 йил. 1991 йил 28 январь. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Ўзбекистоннинг фуқаро авиациясини ривожлантириш Давлат дастури қабул қилинди. Дастурда самолёт паркини қайта ташкил этиш, эски авиавокзал мажмуаларини жаҳон андозалари талабларига мос қилиб, реконструкция қилиш ва янги мажмуалар қуриш, аэропортларни энг янги техника воситалари билан жиҳозлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг аниқ йўллари ўз ифодасини топди. 1993 йил 7 майда Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси қабул қилинди. Натижада, Ўзбекистонда фуқаро авиацияси янги сифат босқичига эришди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси жаҳон авиация бизнесидаги йирик компаниялар қаторига кирди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Европа, Америка, Жанубий-Шарқий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари шаҳарларида ваколатхоналари очилди. 1992 йил 2 июль. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. Давлатимиз гербида халқнинг тарихи, бугуни ва келажаги ўз ифодасини топган. Унда тоғлар, дарёлар ва бир томони буғдой бошоқларидан яна бир томони эса чаноқлари қийғос очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўранган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочаётир. Гербнинг юқори қисмида истиқлолимизни ифода этувчи саккиз бурчак мусамма унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз ўз аксини топган. Гербимиз марказида бахт ва эрксеварлик, саодат ва ҳиммат, олижаноблик ва оамд тимсоли бўлган афсонавий хумо қуши қанотларини ёзиб, парвозга шайланиб турибди. Пастки қисмида юртимиз давлат байроғини ифода этувчи чамбар тасмасига Ўзбекистон деб ёзиб қўйилган. Мамлакатимизда Давлат рамзлари, шу жумладан, Давлат герби ҳам қонун билан муҳофаза қилинади. 1992 йил 27 июль. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «Ўзбектуризм» Миллий компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Компаниянинг асосий вазифаси туризм инфратузилмасини ривожлантириш, чет эл сармоясини жалб қилиб, замонавий туристик комплексларини барпо этиш. Янги туристик йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда хизматлар доирасини кенгайтиришдан иборат. Бугунга келиб мамлакатимизда туризм жадал ривожланаяпти. Сайёҳларнинг оқими ҳам йилдан-йилга ўсаётганини кузатиш мумкин. Уларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган замонавий меҳмонхоналар сони тоборо ортиб бормоқда. Буларнинг барчаси юртимизда туризимнинг ривожи учун етарлича шарт-шароит яратилганидадир. Ўзбекистон 1993 йил жаҳон туристик ташкилотига аъзо бўлди. Шу билан бир қаторда мамлакатимиз жаҳон туристик ташкилоти Европа комиссияси Раёсотининг ҳам аъзосидир. 1992 йил 12 сентябрь. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов республика “Маҳалла” хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Ўзбекистон Ресбуликаси Конституциясининг 105-моддаси ҳамда бир

Похожие видео