Озодлик хабари ортидан милиция Тошкентдаги клубни босди HD

26.10.2017
18 сентябрда Озодлик Тошкент марказидаги Brand 910 клубида жиноят оламининг ўнлаб вакиллари "сходка"си (учрашуви) бўлиб ўтгани ҳақида хабар беришидан бир кун ўтиб, Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари айни клубни босган. Бу ҳақда Озодликка исми сир қолиш шарти билан Тошкент шаҳар ИИБ зобити маълум қилди. Айни маълумотни Озодликнинг "жиноят олами"га яқин манбаси ҳам тасдиқлади. Текширув Тошкент ИИБси зобити сўзларига кўра, милиция ходимлари тунги клубда тинтув ўтказишган, клуб хизматчиларини бир неча соат давомида сўроқ қилишган ва клубнинг назорат камераларига ёзилган тасвирларни олиб кетишган. “19 сентябрда клубни бирдан босишган ва у ерда ишлаган официанткалар, барменлар ва иш юритувчиларни бирма-бир сўроқ қилишган. Кейин, камера наблюдениега ёзилган видеоларни олиб кетишган,” деди ички ишлар ходими.

Похожие видео

Показать еще