Uzbek Ўзбекистон Марказий Банки раисининг ўғли Тошкентга қайтди HD
Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Абдумажид Муллажонов мамлакатга қайтиб, бир неча ойдан бери дуч келган муаммоларини ҳал қилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбаларидан бири икки-уч ойдан бери Қримда бўлган собиқ милиция бошлиғи Тошкентга қайтгач, тергов остида бўлган ўз одамларини озодликка чиқариб олишга муваффақ бўлганини айтмоқда. Бир-биридан мустақил манбаларга кўра, Муллажоновга нисбатан илгари сурилган айбловлар бекор қилиниб, собиқ милиционер пенсияга чиқариб юборилган. Озодлик манбаларига кўра, Абдумажид Муллажонов тахминан уч ҳафтача аввал Қримдан Тошкентга қайтган. Озодлик ўз манбаларига таяниб, собиқ милиционерга нисбатан коррупция ва фирибгарликка доир айбловлар илгари сурилгани тўғрисида хабар қилган эди. Бир-биридан мустақил манбаларимизнинг билдиришича, Муллажоновлар оиласининг Қримда хашаматли уйлари ва бизнеслари бор. Маълум бўлишича, собиқ милиционер ўзи атрофидаги вазият тинчиб олгунча Қримда бўлиб турган. Ҳозир Тошкентга қайтиб, муаммоларини ҳал қилиб юрибди, дейди манбалардан бири.
Похожие видео
Показать еще