Uzbek Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари қўлга олинди HD
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Омонулло Юнусов Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўз ишхонасидан қўлига кишан солиниб¸ олиб кетилган. Озодлик эга бўлган маълумотга кўра, 57 яшар Юнусов Тошкентнинг Юнусобод туманидаги “Гвардейский” дея аталадиган МХХ тергов изоляторида ушлаб турилибди. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги ва ҳукуматга яқин ишончли манбаларнинг Озодликка айтишича Ўзбекистон матбуоти ва ноширлигини назорат қилувчи агентлик раҳбари Юнусов 22 август душанба куни қўлга олинган. (24 август куни ҳам ҳибсда қолаëтгани Озодликка маълум). Ўзбекистондаги нашриëтлардан бирида ишловчи ва исми сир қолишини истаган мулозимнинг айтишича¸ Юнусов агентлик тизимидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа уйи раҳбариятига қарши қўзғатилган жиноят иши доирасида сўроқ қилинмоқда. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги мулозим Юнусов “Давлат бюджетидан китоб нашр қилиш учун ажратилган маблағларни талон-тарож қилиш билан боғлиқ” тергов асносида суриштирилаëтганлигини иддао қилди.