Самарқандда бир оиладаги 5 одамни ўлдирганлар қўлга олинди. Уларнинг барчаси ишсиз HD
Самарқанд вилоятида бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирганликда гумонланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда 19 май куни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. “Қўшработ туманида Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу қотиллик жинояти Иштихон туманида яшовчилар 1981-й.т. Т.Ғ., 1995-й.т. Э.Ш., 1993-й.т. У.Ж. ва Қушработ туманида яшовчи 1996-й.т. Н.Х.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, далилий ашёлар олинган ва улар ушланган”, дейилади хабарда. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура 20 май куни бу борада кенгроқ маълумот тарқатди. Расмий хабарда айтилишича, жиноятни содир этганликда гумонланаётганлар ўлдирилган оила билан битта маҳаллада, яъни Иштихон тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаганлар.