Туя сийдиги... НАЖАСДАН ШИФО ИЗЛАГАН НОДОНЛАР
БУХОРИЙНИНГ САХИХЛАРИДА КЕЛГАН ТУЯ СИЙДИГИНИ ИЧИШ ҲАҚИДАГИ ЯГОНА ҲАДИС ИСЛОМ ОЛАМИДА АРАБЛАР ТАМОНИДАН ДИНГА КИРИТИЛИБ ТИЖОРАТГА АЙЛАНДИ. СИЙДИК САЧРАГАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШНИ ҲАРОМ ДЕБ ХИСОБЛАЙДИГАН АЙРИМ МУСУЛМОНЛАР ТУЯ СИЙДИГИНИ ДАРДИГА ШИФО БИЛИШАДИ.... Ал-жомиъ ас-саҳиҳ 5-боб. Оллоҳ таолонинг қавли: «Оллоҳ ва унинг расулига қарши уруш олиб борувчи ва мамлакатда бузғунчилик қилувчи одамларнинг жазоси шулдурким, улар қатл қилинсинлар ёким дорга осилсинлар ёҳуд қўлу оёқлари қарама-қарши тарафидан кесилсин ё улар мамлакатдан бадарға қилинсинлар» «Ал-Муҳораба лиллоҳи» — «Оллоҳга ишонмаслик»дур. Салмон Абу Ражо ривоят қиладилар: «Абу Қилоба бир куни халифа Умар ибн Абдулазизнинг тахтлари орқасида ўлтирган эрдилар. Сарой аъёнлари турли нарсалар ҳақида сўзлашишди. Сўнг, қасам ҳақида гап кетди, шунда барча халифалар ҳам қасамга биноан қасос олмоқни амр қилганлар, деб айтишди. Халифа ўз орқаларида ўлтирган Абу Қилобага қараб: «Эй Абдуллоҳ ибн Зайд, бу масалада сизнинг фикрингиз қандай?» — деб сўрадилар. «Шунда мен,— дейдилар Абу Қилоба,— уйлангандан кейин зино қилган киши, бировни ноҳақ ўлдирган киши ва Оллоҳ бирлан унинг расулига қарши уруш қилган кишигина ўлдирилиши керак, деб билурман»,— дедим. Анбаса ўрнидан туриб: «Анас бу ҳақда бизга ундай ва бундай деб ривоят қилиб берган эрдилар»,— деди. Мен (яъни, Абу Қилоба): «Анас ибн Молик менга ҳам шул ҳақда бундай деб ривоят қилган эрдилар, яъни: «Бир қавм Жаноб Расулуллоҳнинг ҳузурларига келиб, исломни қабул қилди. Сўнг, улар: «Бу ернинг ҳавоси бизни илғади»,— дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Чўлда бизнинг туяларимиз бор, у ерга бориб, туя сути ва сийдигидан ичиб даволанингизлар!»—дедилар. Улар чўлга бориб, туя сути ва сийдигидан ичиб шифо топишди. Кейин, исломни қабул қилиб ичган қасамларини бузишиб, туябонни ўлдиришди-да, туяларни ҳайдаб кетишди. Айтингизларчи, уларнинг исломдан қайтиб, одам ўлдириб, ўғрилик қилганларидан ҳам оғирроқ гуноҳ борми?!»—дедим. Анбаса: «Субҳоналлоҳ!»—деди. «Мени ёлғончи, деб ўйлаяпсанми? Анас худди шундай ривоят қилиб берганлар»,— дедим мен. Анбаса ўлтирганларга: «Эй Шом аҳли, модомики мана шу одам (Абу Қилоба) ораларингизда бор эрканлар, хайриятга эришаверасизлар!» — деди». ҳадис манашулинкдан олинди http://hadis.islom.uz/index.php?act=book&b_id=1&s_id=49&stext=%F1%E8%E9%E4%E8%E3%E8%E4%E0%ED