Ахборот уриши давом этади. HD
2013 йил декабр ойидан бошланган курашнинг натижаси. Ўзбекистон бойликларини ўмарилишида Швейцаря банкларининг роли масаласи ҳар доим оғриқли масаладир. Ғарб дунёсида адолат учун кураш сабр талаб қилади. Ислом Каримов оиласи ва 42 та раҳбар хақида Швейцарядаги тергов ташбақа юриш шаклида олиб борилди. Гулнора Каримованинг вилласидан биз топган асори-ақиқалар, қимматбаҳо машиналар йўққа чиқарилганди. Швейцаря Парламентига қилган мурожатимиздан кейин, Бош прокурор Мишел Ловбер хақида текширувга Ўзбекистон масаласи илова қилинди. Бош прокурорнинг Ўзбекистон билан боғлиқ коррупсия ишларини тергов қилиш гурухи рахбари Патрик Лейман ишдан олинди. Гулнора Каримованинг вилласидан туриб жонли ёйинда кўрсатилган миллий бойликлар виллага қайтарилгани айтилди. Швейцаря матбуоти ўз Бош прокурорини Ўзбекистон масаласида бир неча марта айблади. Бош прокурор ўринбосари Патрик Лейманнинг ишдан четлатилганини олқишлади. Аммо доимий кун тартибида тутмади. Бош прокурор ва ФИФА орасидаги сирли алоқалар масаласини асос қилмоқда. Мишел Ловбернинг Ўзбекистон билан боғлиқ сирли ишлари хақида Швейцаря Парламентидаги иккита миллат вакили мен билан алоқа ўрнатганди. Масала, хуқуқий тамондан хужжатларнинг қанчаси тергов сири деб қаралиши мумкин, ёки қанчаси очиқланиши мумкин эканлиги аниқланиши керак Парламент ва Бош прокуратура орасидаги алоқани ўрнатадиган адвокатимиз бўлмаганлигидан бу иш кун тартибида бўлмаяпди. Биз ўз вақтида халқдан ёрдам сўрадик. Натижа , ўртамаёна адвокатнинг ярим соатлик хизматига eтадиган ёрдам берилди. Сафар Бекжон Урганжий. 18.05.2020 Швейцаря