Кафедаги 45 кишилик катта жанжал ёхуд бир жиноят илдизи | Qonun doirasida HD
"Қонун доирасида" кўрсатуви "Тошкент" телеканали Чилонзор туманида жойлашган “Троя” кафесида муштлашув юзага келган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди. Воқеа 2021 йил 8 январь куни 23:30 ларда содир бўлади. Кузатув камераси орқали олинган видеода жамоат тартиби бузилган ҳақиқий тўс-тўполонни кузатишингиз мумкин. Ички ишлар органлари олиб борган дастлабки тергов ҳаракатлари маълумотларига кўра, кафеда вақтини чоғ ўтказаётган меҳмонларнинг бир гуруҳи ва қўшни столдаги бошқа мижозлар ўртасида жанжал юзага келади. Кафе қўриқчилари меҳмонларни тинчлантиришга ҳаракат қилишади. Жазавага тушган меҳмонлар огоҳлантиришларга қарамай воқеани янада кескинлаштириб юборишади. Оқибатда мижозлар ва кафе қўриқчилари ўртасида жанжал муштлашув содир бўлди. Кафе ходимлари ички ишлар ходимларига қўнғироқ қилиш ўрнига жанжални ўзлари чақирган муштумзўрлар билан давом эттиришади. Суд тиббий экспертизасининг маълум қилишича, мижозлардан уч нафаринг олган тан жароҳати соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига олиб келган. Ушбу жанжалда 45 нафар одам иштирок этган бўлиб, мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.