Гулчеҳра Нуриллаева: Ватан жуда кетди торайиб... HD
Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент Давлат Университети ва Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олган. 15 дан ортиқ шеърий китоблар муаллифи. "Тўмарис" хотин-қизлар ҳаракатининг асосчиларидан бири. Элтуз - "Озодлик оҳанглари" аудио тўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.