Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари устидан иш судга ошди HD

20.06.2017
Давлат мулкини талон-тарож қилганликда айбланиб қўлга олинган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг раҳбари Омонулло Юнусов устидан тергов якунлангани маълум бўлди. Озодликка сиздирилган ҳужжатларда, “тергов давомида Юнусов агентлик ҳисобчиси Дилфуза Усмонова билан тил бириктириб, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг маблағларини талон-тарож қилгани, агентликка 229 миллион 534 минг 385 сўм миқдорида зиён етказган”и аниқлангани айтилади. Юнусов ва агентликнинг ҳисобчиси Дилфуза Усмонова ўтган йил август ойида Ўзбекистон жиноят кодексининг 167-моддаси, яъни “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш” да айбланиб Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўз ишхонасида қўлга олинган эди. Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига кўра, ҳозирда Омонулло Юнусов ва Дилфуза Усмоновалар устидан очилган 9229-сонли жиноят иши судга оширилган. Тошкентнинг Юнусобод тумани суди ҳозирда бу ишни кўриб чиқмоқда.

Похожие видео

Показать еще