Сўх бўйича Каримов индамади, Атамбаев индади HD
Қарийб 60 минг киши яшайдиган 352 квадрат километрли ҳудуди бир ҳафтадан бери қамалда яшар экан, бу ҳақда Ўзбекистон расмийлари ҳанузгача на лом деди, на мим. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) ўтган душанба кунги ягона баёноти ҳам хизматнинг бир масъул ходими томонидан ўтган ҳафтада инкор этилган эди. Баёнотда Сўх туманидаги бўҳрон учун Қирғизистон чегарачилари айбланган эди.Сўх бўҳрони юзасидан фикр билдириши мумкин бўлган ҳолатда ҳам Ўзбекистон раҳбари бу масалага тегинмади. Айни пайтда Қирғизистон раҳбари ўз позициясини очиқлади. Каримов индамади... Сўх бўҳрони бошланганидан 6 кун ўтиб, 11 январ куни ЎзА ахборот агентлиги Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги" матнини эълон қилди. Агар матннинг мана бу икки абзацини Сўхга "қулоғидан тортиб ёпиштирмасангиз", президент ечимини кутиб ётган муаммога алоҳида тўхталган эмас. "Минтақамизда ташқи кучлар ўртасидаги манфаатлар курашининг кучайиб бораётгани вазиятни янада чигаллаштирмоқда. Чегарага яқин ҳудудларда бузғунчи тўдалар ва қўпорувчи-террорчи гуруҳларнинг фаоллашуви, ижтимоий-иқтисодий муаммолар, сиёсий ва миллатлараро зиддиятларнинг кескинлашиб бораётгани оқибатида ҳарбий-сиёсий вазиятни издан чиқариши мумкин бўлган жиддий таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда.
Похожие видео
Показать еще