“Карантин даврида кредит бўйича таътил эълон қилинди, коммунал қарзларни тўлашда ҳам вақт берилсин”
“Карантин даврида кредит бўйича таътил эълон қилинди, коммунал қарзларни тўлашда ҳам вақт берилсин” “Мен – Икромжон Йўлдошев, Андижон вилояти Избоскан тумани Жаҳонобод МФЙда истиқомат қиламан. Карантин юмшатилганига 1 ой ҳам бўлмай, коммунал қарзларни талаб қилиб келишяпти. Кам таъминланган оилаларни зор йиғлатиб токдан ҳам узиб кетишяпти. Гапирсак, гапимизга қулоқ ҳам солмади. Баланд овозда “қарзингни вақтида тўла” деб мени қон босимимни ошириб кетди. 3 марта инсультни бошимдан ўтказганман, 2-гуруҳ ногирониман. 400 минг сўмга яқин пенсия олсам, қарздорлигимни қаердан тўлайман? Ҳукуматимиз карантин даврида кредит бўйича таътил эълон қилди-ку, коммунал қарзларни тўлашда ҳам вақт, имкон берилсин...”
Похожие видео
Показать еще