Ва ниҳоят узоқ кутилган қонун! Тўй-ҳашамлар бўйича қонун қабул қилинди! HD
"Ахборот 24" кўрсатуви "Ўзбекистон 24" телеканалиБугун Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик Палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор бир овоздан маъқулланди. Ушбу қарор билан низом лойиҳаси ҳам тасдиқланиб, у 2020 йилнинг 1 январидан кучга кириши кўзда тутилган. Унга кўра, оилавий тадбирлар фақат бир кун - эрталабки соат 06:00 дан кечки соат 23:00 гача ўтказилиши керак. Дафн этиш маросими бундан мустасно. Ҳудудларнинг шароитидан келиб чиқиб, ош бериш маросими вақти Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари томонидан белгиланади.