Парламент аъзолари маошлари пасайишига рози бўладими? HD

16.02.2021
Парламент аъзолари маошлари пасайишига рози бўладими? Қирғизистон Жўғўрқу Кенеш депутати Дастан Бекешев президент, бош вазир ва депутатларнинг иш ҳақини энг кам иш ҳақи даражасига тушириш ташаббуси билан чиқди. Бекешевнинг айтишича, у қонун лойиҳаси устида бир йилдан кўпроқ вақт ишлаган. Ҳужжатни декабрь ойида Жўғўрқу Кенеш аппаратига тақдим этган эди. Лойиҳа муҳокамага киритилмади. Февраль ойининг бошида ўз фейсбук саҳифасида бу лойиҳани эслатиб ўтди. “Жўғўрқу Кенеш ҳали ҳам депутатларнинг иш ҳақини камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмади. Парламентда қонун лойиҳасини цензураси бошланди. Қонун лойиҳасига таъқиқ қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Улар конституцияни бузишга йўл қўйяпти. Биз шундай воқеъликда яшаяпмизки, конституцияга қасам ичадилар, лекин, ундан нафрат этадилар ва ўзгартиришга ҳаракат қиладилар. Президент, депутатлар ва бош вазирнинг маошларини турмуш даражасига тенглаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳамни эълон қилиш учун Жўғўрқу Кенеш аппарат раҳбарига, штаб ўринбосарига бир неча бор хат ёздим, ҳануз қонун лойиҳаси эълон қилинмади. Мен ўзимни лойиҳамни фейсбук саҳифасида эълон қиляпман, эҳтимол кимдир буни оммабоп ташаббус сифатида бошлар”,-деб ёзади у. Қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф қилинган; • Президент, бош вазир ва депутатлар маошларини яшаш даражасига қадар камайтириш • Ҳар қандай ҳолатда депутатларга 40 минг сўм миқдорида тўловлар қолади • Агар республика бюджети нолга тенглашса ҳам унинг маоши камаймайди • Иш ҳақи ошиши, бонуслар, олинмайди. Агар қонун қабул қилинса, 2026-йил 1-январгача амал қилинади. Қонун бўйича, қонун лойиҳаси 10 минг сайловчи томонидан қўллаб-қувватланса, оммавий ташаббус билан қабул қилиниши мумкин. Парламентда ишлайдиган депутатларнинг маоши ўртача 35-40 мингни ташкил қилади. Депутатлик мандатига эга бўлган Жўғўрқу Кенеш аъзолари юқори ойлик оладилар. Парламент аъзолари маслаҳатчилари камида 25 минг сўм олади ҳамда тартибсиз иш вақти учун қўшимча ҳақ ҳам оладилар. Ҳар бир парламент аъзоси ҳар ой қўшимча равишда депутатлик фондини олади. У эса, 40 минг сўмни ташкил этади. 2017-йилги давлат бюджетидан маблағларнинг катта қисми парламент аъзолари ва Жўғўрқу Кенеш аппарати ходимларининг иш ҳақига сарфланди. Бу миқдор – таҳминан 474 млн сўмни ташкил қилди. Қирғизистон ҳукумати мамлакатда тўлақонли яшаш учун 5 359 сўм етарли эканини таъкидлаган эди. Лекин, ўз маошларига келган таклифга рози бўлишадими? Жўғўрқу Кенешдагиларнинг таъкидлашича, иш хақи уларнинг ягона даромад манбаи бўлиб, бу маош уларнинг тирикчилиги учун зўрға етади, деб ёзади Кактус медиа. Жамият манфаатларини ҳимоя қиламиз, деб даъво қилаётганлар, авваламбор ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўпроқ эътибор қаратишади. Агар уларнинг манфаатига зид таклиф киритилса, бу нарса эътибордан четда қолиб кетаверади. Лекин ишаб чиқилган қонун халқ манфаатига зид келса ҳам, бу қонун куч билан бўлса ҳам ижро қилинади. Бундан кўриниб турибдики, конституция бу фуқароларнинг ҳақ – ҳуқуқларини эмас, балки давлат

Похожие видео