МАНА ШУ 5 ХИЛ ГУНОХ КЕЧИРЛМАС ЭКАН БИЛИШ ЗАРУР! KECHIRILMAS GUNOHLAR! HD

21.08.2020
ШИРКХар бир мўмин-мусулмон банда хазир бўлиши лозим бўлган калб хасталикларининг бири ширкдир.«Ширк» сўзи лугатда тенгдошлик ёки ёлгизликнинг хилофини билдиради.Ширкнинг моҳияти Аллох ¤зининг олий зотига хос килган хамда бандаликка шиор килган сифат ва амалларни бошка махлукни рози килиш учун, унга нисбат беришдир. Мисол учун, ўша махлукка сажда килиши, унга атаб жонлиқ сўйиши, назр килиши, қийинчиликка учраганда ёрдам сўраши ва уни хар жойда хозуру нозир, деб эътикод килиши хамда тасарруф кудрати бор, деб ўйлашдир. Буларнинг хаммаси ширкдир. (ал-Акийда ал-Исломия ас-Сунния» 85 -бет. Абул Хасан Али ан-Надавий). Имом Валиюллох Дехлавий наздида, ширкнинг моҳияти инсоннинг баъзи улуглаштирилган одамлардан содир бўлган ажойиб ишларни унинг камолот сифатларига эга бўлгани учун содир бўлди. Чунки, бу нарса башар жинсидан содир бўлиши мумкин эмас эди. Балки, Аллохга хос эди. Бу хусусият “Аллохдан бошкада йўк бўлиб, фано бўлур, факат Аллохнинггина зоти колур», деб эътикод килишидир. Ёки шунга ўхшаш хурофотлардан иборатдир.Ширк Аллох таолога хос бўлган сифатларни Ундан ўзгага собит килишдир. Мисоли, оламда «Бўл!» дейиш билан бўладиган ирода ила тасарруф килиш, хис килиш аъзолари билан касб килинмаган зотий илмга эга бўлиш, акл, вахий, илхом ва шунга ўхшашлар. Ёки беморга шифо бериш, бировни лаънатлаш, ундан рози бўлмаса бемор, факир, бадбахт бўлиб колишини, бировга рахматини кўрсатса, ўша рахмат туфайли бой, сог, бахтиёр бўлиб колиши мумкин, деб эътикод килишдир. ШИРКНИНГ ШАРЪИЙ ТУШУНЧАСИ Билинки, ширкнинг юкоридаги уч таърифи унинг хакикий шаръий баёни эмас. Балки улар ширкка келтирилган мисоллардир. Чунки ширк факат Аллох таолога хос бўлган сифат ва ишларидагина бўлмайди. Балки Аллох таолонинг зотида хам бўлади. Гохида сифатларида, гохида исмларида, гохида ишларида, гохида хукмларида бўлади. Бунга тавхиднинг таърифида ишора килган эдик. Ширкнинг шаръий тушунчаси – махлукни Роббил оламийнга беш ишдан бирида тенглаштиришдир. Яъни, Аллохнинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва хукмларида шериги бор, деб эътикод килишдир. Аллох таборака ва таоло «Шуаро» сурасида мушрикларнинг киёмат куни киладиган эътирофлари хакида хикоя килиб, шундай дейди: «Аллохга касамки, биз очик-ойдин залолатда бўлган эканмиз. Чунки сизларни Роббил оламийнга тенглаштирар эдик» (“Нахл” сураси, 97–98-оятлар). Демак, мазкур беш ишдан кай бирида бўлса хам, бошкани Роббил оламийнгга тенглаштириш ширк ҳисобланади. (Муфтий Аъзамнинг «Маоруфил Куръон» китобидан). ШИРКНИНГ ТАНИЛГАН ТУРЛАРИ 1. Ибодатда ширк келтириш. Куръон каримда: «Ким Роббига рўбарў бўлишни умид килса, солих амал килсин ва Роббининг ибодатида бировни шерик килмасин», дейилган (“Кахф” сураси, 110-оят). Оятнинг далолат килишича, ширк келтириш барча солих амалларда, жумладан, сажда, тавоф, назр, рўза, хаж, нафака, садака каби барча жисмоний, молявий ва каломий ибодатларда бўлади. Ибодатда ширк келтиришдан кайтариш жами анбиёлар даъватининг асоси ва самовий шариатларнинг магизидир. Ҳар бир набий ва хар бир расул ўз кавм

Похожие видео

Показать еще