Уйларга ва қалбларга иссиқлик улашинг! Иккинчи босқичи HD

24.12.2019
"Биз Эл Учун" хайрия жамғармаси «Уйларга ва қалбларга иссиқлик улашинг» шиори остида Кўмир марафони аксиясини бошлаб юборди. Мана қиш кунлари ҳам остона оқлаб, кириб келмоқда. Албатта хар-бир фаслнинг ўзгачалиги бор қиш фаслнинг ўзгачалиги қалбларга гоҳ қувонч, гоҳида эса, маюслик улашади Атрофни қоплаган оппоқ қор, ўз бисотида қандайдур сирларни сақлаётгани хар кимга хам аён бўлавермайди. Эрта сахар тонгда иссиқ хоналарда уйғониш нақадар улкан неъмат! Афсуски, бундай мамнунлик хар кимга хам насиб қилмайди. Оиланинг таъминотчиси сифатида хар бир оила бошлиғи, хали қиш кунлари энди бошланганини ва энг аёвсиз совуқ кунлар хали олдинда эканини хаёлидан ўтказар экан, хоналарни иситиш керак деган ғамда бўлиши кўпчилигимизга сир эмас, Азизлар «Биз Эл Учун» жамғарма фонди ўз иш фаолиятини, сизларнинг химматингиз ёрдамида, бир қанча эзгулик ишларни амалга оширишда муваффақиятга эришди. Аммо, кундан кунга “Биз Эл Учун" хайрия жамғармаси фаолларига хилма-хил талаблар билан муражаат қилаётган мухтож оилаларнинг сони ортиб бормоқда. Қиш фасли эътибори билан шу кунларда кам даромад оилаларда кўмир танқислигидан, кўплаб мурожаат номалар келиб тушмоқда Шу муносабат билан “Биз Эл Учун" хайрия жамғармаси «Уйларга ва қалбларга иссиқлик улашинг» шиори остида Кўмир марафони аксиясини бошлаб юборди. Кимнингдир хафталик, қўл телефонига сарфлаган миқдордаги маблағ кимнингдур хурсандчилигига сабаб бўлиши мумкин. Албатта, ўз хиссангизни бундай савоб ишга қўшасиз деган умиддамиз. Кимнинг имконияти 1 тонна кўмир олиб беришга етади, яна кимнинг имконияти 100кг га етади, Саховатли Азизларим халқимизда “тома тома кўл бўлур” деган мақол бор агар сизни имкониятингиз 10кг кўмирга етса билинки ўша кўмир билан бир мухтож оила бир кунини хурсандчиликда ва иссиқ хонада ўтказади!!! Азизлар бу хайрли ишга узоқ юртлардан ўз хиссамни қўшаман деган Саховатли ака-ука, опа-сингилларимиз қуйидаги банк рақамларига пул ўтказишлари ёки телефон рақамларга пул солиб қўйишлари мумкин (Бизга марафон учун келаёткан пулларга кўмир сотиб олинади ва ўз ўринларига тарқатиб қўйилади) СБЕРБАНК хисоб рақами. 4276 5500 4489 1664 Телефон рақамларининг ҳисобини тўлдиришлик билан ҳам ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. +996 777 55 20 20 +996 559 55 20 20

Похожие видео