«Тонировка» бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди. Янги нархлар белгиланди

03.08.2019
Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Белгиланишича, мазкур қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлган тўлов ставкалари бўйича 2019 йил 1 январдан ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун олинган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган янги тўлов ставкаларига мутаносиб равишда узайтирилади. Қарорга мувофиқ, “тонировка” нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади: жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн 230 минг сўм); хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм). Илгари бу миқдор тегишлича жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 баравари, юридик шахслар учун 120 баравари, хорижий юридик шахслари учун 140 бараварини ташкил этган. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz

Похожие видео

Показать еще