Шавкат Мирзиёев: "Бир миллионга яқин одамга уй-жой қуришни режа қилганмиз!" HD

02.11.2021
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу икки масала ҳам Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган муҳим вазифалардан. Халқ билан учрашувларда давлатимиз раҳбари инсон қадрини улуғлаш, муносиб турмуш шароитлари яратиш асосий мақсад бўлишини айтган эди. Буларнинг бош омили эса, аввало, уйли бўлиш, обод ва файзли яшашдир. Сўнгги йилларда юртимизда ипотека дастурлари доирасида 140 мингдан ортиқ хонадонли уй-жойлар барпо этилди. Бу ундан олдинги йилларга қараганда 10 мартадан ҳам кўп. Шу билан бирга, бу ишларни давом эттириш зарур. Мамлакатимизда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳлар қайд этилмоқда. Келгуси беш йилда аҳоли сони 38 миллионга етиши кутилмоқда. Уйлар қурилиши кўлами шунга мувофиқ кенгайтириб борилади. Ҳар бир ҳудудда барпо этиладиган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунда муҳим ўрин тутади. Келгуси беш йилда уларда 250 мингдан зиёд оила уй билан таъминланади. Йиғилишда шу борадаги бунёдкорлик ишларининг ташкилий, молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди. Президентимиз “Янги Ўзбекистон” массивлари комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилиши кераклигини таъкидлади. Яъни, ҳар бир массивда саноат лойиҳалари, хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий инфратузилма бир вақтда қурилади. У ерда одамлар ҳам уйли, ҳам ишли бўлади. Келгуси йили Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 40 та шундай замонавий мавзе барпо этиш мўлжалланган. – Бағдод туманидаги янги массивни кўрдингиз. Лойиҳа тайёр, энди тажриба ҳам бор. Фақат шу лойиҳани ҳар бир ҳудудга мослаштириш керак. Очиқ танлов ўтказиш жуда муҳим. Очиқлик, ҳалоллик бўлса, сифат бўлади, халқ олдида юзингиз ёруғ бўлади, – деди Президент мутасаддиларга. Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга, ҳар бир ҳудудда ер майдонларини аниқлаб, уларнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди. “Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш учун келгуси йилда 15 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Бу маблағ ипотека кредити бериш учун банкларга йўналтирилади. Қурилиш инвесторлар ҳисобидан амалга оширилади. Давлатимиз раҳбари эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиш, бошланғич бадал ва фоизлар бўйича субсидия бериш муҳимлигини таъкидлади. Келгуси йили янги массивларда қуриладиган уйларнинг мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан сотиб олинади. Бунинг учун, қурилиш ташкилотларига 220 миллиард сўм олдиндан ўтказиб берилади. Бугунги кунда уйларнинг бир квадрат метри нархи ўртача 4 миллион 500 минг сўмни ташкил этмоқда. Йиғилишда янги массивлардаги нархни шу миқдорда сақлаб қолиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда, янги массивларни ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Келгуси йилдан цемент ишлаб чиқарувчилардан фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 2 бараварга камайтирилмоқда. Шунингдек, цемент импорти учун имтиёзлар муддати ян

Похожие видео