Нима учун Мирзиёев Иноятовни лавозимидан бўшатди? HD

21.11.2021
Нима учун Мирзиёев Иноятовни лавозимидан бўшатди? Рустам Иноятовнинг Президент маслаҳатчиси лавозимидан истеъфога чиқарилиши жамоатчилик орасида қизғин муҳокама қилинган воқеага айланди. Иноятов бу истеъфо ортидан ҳам сенаторлик, ҳам дахлсизлик мақомини сақлаб қолмоқда. Давлат маслаҳатчиси ўзгаргани ҳақида хабар тарқатган президент матбуот хизмати Иноятовнинг бошқа ишга ўтказилганига доир ҳозирча бирор маълумот тақдим этмаган. Давлат хавфсизлик хизматини (собиқ МХХ) узоқ йиллар бошқарган Рустам Иноятов мамлакатдаги энг қудратли шахслардан бири сифатида кўрилади. Ислом Каримов ўлими ортидан Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келишида ҳам Инаётовнинг муҳим рол ўйнагани айтилади. Мирзиёев ҳокимиятга келиши ортидан Каримов даврида махсус хизматларга, ҳуқуқ-тартибот идораларига чексиз ваколатлар берилганини кескин танқид қилиб чиққанига қарамасдан, Рустам Иноятовни қудратда ушлаб қолди. Иноятов Давлат хавфсизлик хизмати раислигидан бўшатилиб, дарҳол сенаторлик мақомини олган, ҳуқуқ-тартибот ва назорат идораларини мувофиқлаштириш бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди. Иноятовнинг лавозимдан олиниши жамоатчиликда кадрлар сиёсати янгиланаётганига доир жиддий муҳокамалар қўзғашига қарамасдан, экспертлар истеъфони Мирзиёев ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаратилган қарор ўлароқ баҳоламоқда. Ўзбекистон ҳукуматидаги кадрлар сиёсатига доир қатор суриштирувлар ўтказган экспертнинг таъкидлашича, Иноятовнинг ишдан олиниши рамзий, чунки у бу лавозимда ишламаган. “Бу шунчаки рамзий бир қарор, Иноятов бу лавозимга тайинланганда ҳам ишламаётган эди. Бундан ташқари, Иноятовнинг ўзи бир неча бор президентга ишдан озод этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Аммо аризаси инобатсиз қолдирилаётган эди. Бугунга келиб, унинг истеъфога чиқарилгани расман эълон қилинмоқда. Бу эълондан мақсад Иноятовга унинг қудрати шубҳа остига олиниши мумкинлигига ишора бериш, буни жамоатчиликка ҳам билдириб қўйишдир. Иноятов унга яқин гуруҳлар ва президент Мирзиёев ҳозиргача ҳисоблашишга мажбур қолаётган кучлардан бири эди. Албатта Иноятовнинг лавозимдан кетиши унинг, у билан боғлиқ сиёсий-иқтисодий қудратнинг чекланишини англатмайди. Бу иқтисодий қудрат, назоратни бўлишиш кераклигига доир ишора. Иноятов ва Парпиев оиласидан иборат гуруҳларнинг мамлакат газ, автомобил саноати устидан ўрнатган назоратининг ўзи анчагина жиддий муаммо”, - деган фикрда экспертлар. Экспертларга кўра, президент Мирзиёевнинг кадрлар соҳасида инқилобий ўзгаришлар қилишига доир қарашлар асоссиз, ўзгаришлар фақат президент ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилиши мумкин. Мирзиёев кадрлар сиёсатида ўзгаришларга қўл урган тақдирда ҳам, бу аввало ўз ҳокимиятини янада мустаҳкамлашга, иқтисодий негизларга асосланади. Президент оиласининг мамлакат иқтисоди устидан назорати ошиб бораётганини эътибордан соқит қилиш керак эмас. Катта эҳтимол билан янги ҳукумат янги бош вазир билан фаолият бошлаши мумкин. Чунки Абдулла Арипов нафақат президент Мирзиёевнинг, балки мамлакатдаги бошқа сиёсий қудратларнинг м

Похожие видео

Показать еще