Чехия меҳнат бозори ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун очилиши мумкин HD

14.11.2017
Европа Иттифоқида ишсизлик даражаси энг паст бўлган Чехия ҳукумати маҳаллий аҳолидан талабгор чиқмаëтган ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш таклифини кўриб чиқмоқда. Бу таклиф қабул қилинса¸ ўзбекистонликлар ҳам махсус малака талаб этилмайдиган соҳаларда ишлаш учун 1-2 йиллик меҳнат визаси олиши қулайлаштирилиши мумкин. Чехия Ташқи ишлар вазирлиги консуллик ишлари бўйича бўлими расмийси Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда бу таклиф ташаббусчиси Саноат ва савдо вазирлиги ва Савдо палатаси экани ва унинг қабул қилиниш-қилинмаслиги мамлакатда қачон янги ҳукумат ташкил этилишига боғлиқлигини билдирди. (Чехияда 20-21 октябрь кунлари бўлиб ўтган парламент сайловларида ғолиб бўлган АНО партияси коалицион ҳукумат тузиш бўйича бошқа партиялар билан музокара олиб бормоқда¸ аммо парламентга ўтган бошқа партиялар АНО билан бирга ишлашни рад этаëтгани боис¸ янги ҳукуматнинг қачон тузилиб¸ қачон иш бошлаши мавҳум қолмоқда.)

Похожие видео

Показать еще