OZODLIK FILMI: Turkiyada ishlab, Rossiyadagidan ko‘proq pul topish mumkinmi? HD

17.05.2021
Туркияда ишлаб қанча пул топиш мумкин? Ўзбеклар учун Туркияда ишлаш осонми? Туркияда Россиядагидан кўпроқ пул топиш мумкинми? Ўзбеклар нимага Туркияни танлаяпти? Бу саволлар жавобини Озодликнинг Youtube каналида намойиш қилинган ушбу фильм орқали билиб олишингиз мумкин! Сўнгги йилларда Ўзбекистондан Туркияга меҳнат муҳожирлари оқими кўпайди. Визасиз борди-келди ва маданий яқинлик ўзбек муҳожирларини тортаётган омиллардан. Муҳожирлар таркиби, мақоми ва улар банд бўлган соҳалар Россиядагидан фарқли. Аммо иш излаб, хорижга йўл олган барча ўзбекистонликлар юз тутадиган муаммолар Туркияда ҳам бор… *** Ушбу фильм хориждаги ватандошлар ҳаётига оид Озодликнинг илк фильми. Эндиликда дунёнинг турли бурчакларида ишлаётган ватандошлар бўйича туркум фильмлар қилиш режаланган. Агар сиз ҳам фильмларимизда иштирок этишни истасангиз, Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com Uzbek | Uzbekistan | Ozbekiston | Ozbek | Yangiliklar | Xabarlar | Mirziyoyev | Tezkor | #Ozodlik #Turkiya #Uzbek

Похожие видео