Ўзбекистон-Россия: Янги элчи элчихонадаги вазиятни ўзгартира оладими? HD
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида 8 ой ишлаган Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси ва консуллиги ўзбекистонликлар учун "ёпиқ" ташкилотлиги билан танилган. Элчихона ва консуллик биноси ёнида иш кунларида ҳамиша узунқатор навбатларни кўриш, меҳнат муҳожирларининг хужжатларини ойлаб ололмаётганликлари ҳақидаги шикоятларини эшитиш мумкин. Элчихонанинг расмий сайтида берилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб боғланиш имконсиз. Россиядаги паспортини йўқотган ёки яроқсиз ҳолда келтирган меҳнат муҳожирлари ватанга қайтиш учун консуллик томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи хужжатни олиш учун ойлаб кутишларини айтишади. Элчихона томонидан ташкиллаштириладиган Ўзбекистоннинг миллий байрам тадбирлари фақат хос тоифа: Россия ва Ўзбекистон ОАВлари, дипломатлар, расмийлар учун дабдабали қилиб ўтказилади. Ўзбекистонлик минглаб меҳнат муҳожирлари учун тадбир ёки йиғилишлар бўлмаган. Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирлари ҳуқуқий кўмак ёки маслаҳат учун қабул қилинмайди. Ўзбекистонлик мигрантларнинг катта қисми ўз элчихоналари ва консуллиги фаолиятидан норози. Энди вазият ўзгарадими? Москвадаги мухбиримиз Соҳиба Ҳаёт тафсилотлари билан...
Похожие видео
Показать еще