Карантин туфайли тонировка муддати узайтириладими? ИИВ муҳим саволларга жавоб берди! HD

29.04.2020
Ички ишлар вазирлиги брифинги "Янгиликлар 24" кўрсатуви "Ўзбекистон 24" телеканали Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Мен машинам ойнасини тонировка қилиш учун жами 12 млн. сўм сарфлаганман. Карантин вақти қанчага чўзилишидан қатьий назар, шу давр учун рухсатномамга қўшимча муддат қўшиладими? ❗️Тўлов асосида автотранспорт воситаларининг ойналарини тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) 1 йил муддатга рухсат берилади. ✅ Бироқ Республика махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ, карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати жорий йилнинг 1 июлига қадар узайтирилган. Карантин даврида рухсатномангиз муддати ўтса, жорий йилнинг 1 июлигача автотранспортни ҳайдашингиз мумкин. Шу билан бирга, карантин даври ҳисобидан, қўшимча муддат берилмайди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Ҳунарманд ва автоэҳтиёт қисмлар дўконида ишлайдиганлар иш жойига шахсий автомобилида борса бўладими? ✅ Бўлади. Бунинг учун маҳаллий ҳокимликка мурожаат қилиб, мурожаатингизда батафсил маълумотларни (устахона, дўкон жойлашган манзил, шахсий транспорт восита ва бошқаларни) кўрсатиш лозим. Ҳокимлик мурожаатни ўрганиб чиқади, сўнг тегишли рухсатнома беради. Шундагина шахсий транспортдан фойдаланиш мумкин. 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Тошкентда яшайман, иш жойим Чирчиқда. Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги машина ҳайдашим учун махсус рухсатнома берган. Шу рухсатнома билан Тошкент шаҳрида ҳам ҳаракатлана оламанми? ✅ Ҳаракатлана оласиз. Фақат ёнингизда меҳнат дафтарчаси нусхасини ҳамда иш жойидан берилган тегишли маълумотномани олиб юринг. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz

Похожие видео

Показать еще