Қурултой: Амалдорнинг ҳаққини ҳимоя қиладиган қонун керакми? HD

30.06.2017
Ўзбекистонда давлат идораларидаги хизмат, мулозимларга кадр танлаш, кадрларни алмаштириш бўйича қонун бўлиши керак, деган таклиф илгари сурилди. ​Давлат бошқаруви соҳасси бўйича мутахассис¸ БМТ Тараққиëт дастури ташклотининг Сингапурдаги маслаҳатчиси Азиза Умарованнинг бу таклифи Қурултой эшиттиришида қизғин муҳокама бўлди. Озодликка мактуб йўллаган Азиза Умарова: “Агар мендан сўрасангиз, Ўзбекистонда давлат хизматини реформа қилиш - энг муҳим ишдир”, деб ёзди Умарова. Унинг фикрича, Мирзиëев даврида “кадрларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчирилаëтгани самарасиздир”. “Бу шароитда ярим-ёрти чоралар билан иш битмайди. Қонун керак. Бу қонун давлат хизматчиси ким ва унинг қандай ҳуқуқ, мажбуриятлари бор, деган саволга аниқ жавоб берсин”, деб ҳисоблайди Умарова. Айни пайтида, бу мутахассис, ривожланган давлатлардаги стандартлар асосида давлат хизматчисини ишга олиш ҳақида тавсиялар берди: “Давлат хизматчисини танлов асосида ишга оладиган марказлашган тизим лозим. Бу тизим метрик синов, лаëқат ва мулозимликка номзоднинг техникавий билимларини текширадиган универсал имтиҳонни ўз ичига олиши керак. Ходим ëллаш, лавозимлардан юқорилаш¸ мулозим фаолиятини баҳолаш тизими вазирлик ва идораларни ривожлантириш дастуридан ўрин олиши керак", дейди мутахассис.

Похожие видео