"Тонировка" муддати карантинда узайтириладими? Ишга велосипедда борса бўладими? ИИВдан жавоблар! HD
ИИВ брифинги "Янгиликлар 24" кўрсатуви "Ўзбекистон 24" телеканали Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилди. ❓Доставка хизмати автотраспорт воситаларига Тошкент шаҳрининг бир туманидан бошқа туманига ҳаракатланиш мумкин эмас деб эшитдим, бу ҳақиқатга қанчалик мос? ❗️Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига асосан йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган, жиҳозланган ТТ давлат рақам белгили йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига махсус рухсатнома ТАЛАБ ЭТИЛМАСЛИГИ белгиланган. ✅ Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган “Етказиб бериш” хизмати автотранспортлари ёрдамида бутун Тошкент шаҳри ҳудудида аҳолига хизмат кўрсатишлари мумкин. Етказиб бериш хизмати автотранспорт воситаларининг Тошкент вилояти ва бошқа ҳудудларга чиқишлари тақиқланади. ❓Супермаркетда ишлайман. Ҳамкасбларимда стикер бор, менда эса машина йўқ. Ҳамкасбларим мени ишга олиб борса бўладими? ✅ Республика махсус комиссияси қарорига кўра, бу масалада чеклов йўқ. ❗️Ҳамкасбларни автомобилда олиб юриш мумкин, бироқ санитария талабларига риоя қилиш, йўловчиларда ҳақиқатан ҳам айнан ўша ташкилотда ишлашини тасдиқлайдиган гувоҳнома бўлиши лозим. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz