Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимлари, Ўктам Барноев, вазир Шодмонов, Нурмат Отабеков саломатлиги.. HD

11.08.2020
АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Рустам Икромов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан саволларга жавоб қайтарилди: 〰️〰️〰️〰️〰️ COVID-19 билан касалланганларнинг уйда даволанишига қаршиман. Шунга чора кўриш мумкинми? Бу амалиёт нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё мамлакатларида жорий этилган. Ушбу амалиётни жорий этиш билан, аввало, вирусдан зарарланган оилаларни бир вақтда кузатувга олиб, уларни инфекциядан тезроқ фориқ бўлишларига эришиляпти. Қолаверса стационар шароитда даволанишга муҳтожларга шифо-ўринларини захирасини яратишга эришиляпти. 〰️〰️〰️〰️〰️ Ҳозирги пандемия даврида тиббиёт ускуналарига қўлқопсиз тегиш мумкинми? Биламизки вирус юзаларда маълум вақт сақланиб қолади. Бизнинг айни кунлардаги талабимиз — тиббиёт ходимлари томонидан иш жараёнида қўлқоп билан ишлашларини таъминлашга қаратилган. 〰️〰️〰️〰️〰️ Сурхондарё ва Бухоро вилояти ҳокимлари, Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов, Нурмат Отабеков ва бошқа мансабдорларнинг саломатлиги ва бугунги ҳолати ҳақида маълумот берсангиз? Айни кунларда уларнинг саломатлигида ташвишли нарса йўқ, даволаниш давом этмоқда. 〰️〰️〰️〰️〰️ Карантинни юмшатиш бўйича штаб томонидан илгари сурилаётган таклифлар қандай? Карантинни юмшатиш борасида аввалги тартиб фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз томонидан анчагина нотўғри қабул қилинганлигини натижасини кўрдик. Бундан кейинги юмшатиш чоралари ҳудудлар ва соҳалар бўйича алоҳида ишлаб чиқилган режалар асосида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz

Похожие видео