31 июл куни ҳаракатланиш тақиқланган. Сўйилган қурбонликларни муҳтож оилаларга қандай етказамиз? HD

29.07.2020
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган энг муҳим саволларга жавоб қайтарилди. 〰️〰️〰️〰️〰️ 31 июль куни ҳаракатланиш тақиқланган. Сўйилган қурбонликларни муҳтож оилаларга қандай етказиб берамиз? Тўғри, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш тўлиқ тўхтатилади. Савобли эҳсонингизни карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, маҳаллангиз раиси ва фаоллари ҳамкорлигида ҳамда ёрдамида ўзингиз яшаётган маҳалла ҳудудида амалга оширишингиз мақсадга мувофиқ. 〰️〰️〰️〰️〰️ Уй шароитида даволанаётган беморларни кимдир назорат қиладими? Коронавирусга чалинган уй шароитида даволанаётган бемор ва у билан мулоқотда бўлганларга улардан келиб тушган мурожаатлар асосида, уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини хонадонга карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб келинади. Шу жумладан профилактика инспекторига қуйидаги ишларни бажариш васифаси юклатилган, яъни: ➖ҳар куни белгиланган вақтларда маъмурий ҳудудида жойлашган карантинга олинган хонадонларни ўрганиб чиқади; ➖ маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда карантинга олинган хонадонларга Республика махсус комиссияси томонидан ишлаб чиқилган эслатма варақасини тарқатади; ➖ кун давомида зарурат бўлганда карантинга олинган хонадон эгаси билан телефон орқали боғланиб вазиятни ўрганиб боради. 〰️〰️〰️〰️〰️ Хоразм вилоятида деҳқончилик билан шуғулланаман. Ўзим етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини пойтахтда сотиш учун олиб борсам бўладими? ✔️ Ҳа, рухсат берилади. Фақатгина йўлларда вақтингизни тежаш учун, тегишли ҳужжатларни олиб юринг. 〰️〰️〰️〰️〰️ Мен янги машина сотиб олдим. 10 кун ичида машинага номер олишим керак. Карантин сабабли ололмаяпман, карантин тугагандан кейин номер олсам ҳеч ким менга жарима солмайдими? Айни вақтда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим ва бўлинмалари томонидан транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш вақтинча тўхтатилган. Шу боис, Сизга карантин вақтида транспорт воситангизни давлат рўйхатидан ўтказиш кечиктирилган тақдирда жарима солинмайди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Тиббиёт ходимиман. Шанба ёки якшанба куни ишга ўзимнинг шахсий машинамда борсам бўладими? Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари ва тиббий-санитария хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситаларига ҳаракатланишга чеклов йўқ. Сиз ҳафтанинг исталган кунлари шахсий автотранспорт воситангизда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаракатланишингиз мумкин. Фақат ёнингизда иш жойингизни тасдиқловчи ҳужжатни олиб юринг.

Похожие видео