Ўзбекистон собиқ бош прокурори Бўритош Мустафоев Чиғатой қабристонига кўмилди HD
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Бўритош Мустафоев 13 апрель куни тушликдан сўнг Тошкентдаги Чиғатой қабристонига кўмилди. Давлат мулозими билан видолашув маросимида унинг қариндошлари, қўни-қўшнилари, дўстлари ва турли даражадаги ҳукумат вакиллари иштирок этди. 12 апрель куни 68 ёшида оламдан ўтганди. Тошкент юрак касалликлари клиникаси врачларининг Озодликка хабар беришича¸ Мустафоев ўтган ҳафта 9 апрель куни оғир аҳволда касалхонага келтирилган ва комадан чиқмасдан жон берган. Бўритош Мустафоев 1989 йилдан Ўзбекистон прокурори ва 1993 йилдан то 1998 йилгача бош прокурор вазифасини бажарди. Бу давр Ўзбекистонда сиëсий мухолифатни йўқотишга қаратилган тазйиқлар даври сифатида эсланади. Бўритош Мустафоев 2001 йили Ўзбекистон Олий кенгаши депутати Шовриқ Рўзимуродовни кенгашдан изн олмасдан қамоққа олиш учун санкция бергани ортидан жанжал марказида қолганди, дея эслайди мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининнг бош котиби Отаназар Орипов. Унга кўра¸ Мустафоев мухолифатчиларни тазйиқ остига олган асосий ижрочилардан бири сифатида тарихда қолди:
Похожие видео
Показать еще