"Антибиотик" прокурор изолятордан касалхонага ўтказилди HD

27.09.2018
Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари, жорий йил февралидан бери тергов изоляторида ҳибсда сақланаëтган «Антибиотик» лақабли Мирағлам Мирзаев оғир касаллиги боис ИИВ касалхонасига ўтказилган. Бу маълумотни Озодлик ИИВ касалхонаси ходимидан ва Мирзаевнинг оиласига яқин кишидан олди. Ҳар иккала суҳбатдошга кўра¸ Мирағлам Мирзаев инсульт оқибатида ҳаракатланиши қийин бўлиб қолгани ва малакали шифокор назорати зарурлиги учун ИИВ касалхонасининг қаттиқ қўриқланадиган палатасига жорий йилнинг 17 сентябрь куни ўтказилган. Мирағлам Мирзaевга қўйилган ташхислардан хабари бўлган врач Озодлик билан суҳбатда “Мирзаев жазодан қутулиб қолиш учун ўзини касал қилиб кўрсатмоқда”, деб иддао қилди. Собиқ Бош прокурор жиноят иши доирасидаги ҳибс Собиқ прокурор Мирағлам Мирзаев жорий йил 23 февралида ҳибсга олинган эди. Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 22 мартда тарқатган баëнотига кўра¸ “Мирағлам Мирзаевга нисбатан жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.”

Похожие видео