Манба: Бош прокурор Отабек Муродов қамоқдаги ДХХ раиси билан боғлиқ тергов доирасида ишдан олинди HD
Республика Бош прокурори Отабек Баҳриддинович Муродовнинг вазифасидан озод этилгани ва унинг ўрнига Ўзбекистон сенати раиси бўлиб келган Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинлангани ҳақидаги ҳабар 20 июнь куни президентнинг фейсбукдаги саҳифасида очиқланди. “Элтуз”нинг ҳукуматдаги манбасига кўра, Отабек Муродов жорий йилнинг 17 июнь куни ишдан бўшатилган. Манбаларнинг айтишича, Отабек Муродов кейинги икки ой ичида кузатувда («наружное наблюдение»да) бўлган. Манбанинг айтишича, Отабек Муродов шу кунларда устидан тергов бораëтган ДХХнинг собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев билан боғлиқ жиноят иши фигурантидир. Иддаога кўра, бир ҳафта олдин қатор мулозимлардан Отабек Муродовга қарши кўрсатмалар олинган. “Отабек Муродов шу кунда феълан уй қамоғида ва унинг қамоққа олиниши эҳтимоли катта”, дея иддао қилди “Элтуз” суҳбатлашган манба.