Собиқ Бош прокурор ва ДХХ раиси Ихтиëр Абдуллаев устидан ëпиқ маҳкама бошланди HD

18.07.2019
15 июль куни Ўзбекистон собиқ Бош прокурори¸ Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиëр Абдуллаев устидан маҳкама жараëни бошланди. Фергана.ру агентлигининг хабар беришича¸ ҳарбий судда бораëтган маҳкама “алоҳида махфийлик” иддаоси билан мутлақ ëпиқ ўтказилмоқда¸ унга судланувчилар яқинлари ҳам киритилмаëтир. Айтилишича¸ мазкур жараëнда жами 24 нафар собиқ амалдор судланмоқда. "Уларнинг ярми тергов изоляторида сақланмоқда¸ қолган ярми эса¸ гаров пули ва Ўзбекистондан чиқиб кетмаслик тўғрисидаги тилхат билан судга очиқдан қатнамоқда"¸ дейилади Фергана хабарида. Умид Шокиров расилигида ўтаëтган маҳкамага¸ судланувчиларнинг яқинлари ëллаган мустақил адвокатлар киритилмаган. Суд вакиллари судланувчиларнинг бу адвокатлар хизматидан ихтиëрий равишда воз кечгани боис маҳкамада фақат давлат берган адвокатларгина қатнашишини билдирган. Айни пайтда¸ бундай иддаони тасдиқловчи ҳужжат судланувчилар яқинларига кўрсатилмаган. Ихтиëр Абдуллаев оиласи ëллаган адвокат¸ айтилишича¸ хизмат кўрсатишдан воз кечган. 13 февраль куни Озодлик ДХХ раиси 53 яшар Ихтиëр Абдуллаевнинг 8 февраль куни лавозимидан бўшатилгани¸ 11 февраль куни эса қамоққа олингани ҳақида хабар қилган эди. Орадан тўрт ой ўтиб бу хабарни тасдиқлаган Бош прокуратура Ихтиëр Абдуллаевнинг Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)¸ 210-моддаси (Пора олиш)¸ 211-моддаси (Пора бериш) да кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаëтганини билдирган эди.

Похожие видео

Показать еще