Швецияда террорчиликда айбланган Оқиловга умрбод қамоқ жазоси сўралди HD
30 январь куни Стокҳольмда бошланган матбуот анжуманида прокурор Ханс Иҳрман Ўзбекистон ватандоши Раҳмат Оқиловни террорчиликда айблади. Раҳмат Оқилов ўтган йилнинг апрелида Стокҳольмда пиёдалар устига юк машинасини ҳайдаган ва бу ҳужумда 5 киши ўлган эди. Прокурор унга умрбод қамоқ жазосини сўради. 9 минг саҳифалик айблов, 155та даъво Швеция прокуратурасининг миллий хавфсизлик бўйича департаменти раҳбари ўринбосари Ханс Иҳрман Оқилов устидан дастлабки тергов хулосасини эълон қилди. Хулосага биноан Раҳмат Оқилов террорчилик, террорчиликка уриниш, бошқаларнинг ҳаётига таҳдид солишда айбланмоқда. Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокҳолм марказидаги Дроттнинггатан кўчасида юк машинасини пиёдалар устига ҳайдаган, оқибатда, 11 яшар бир қизалоқ дохил 5 одам ўлган, 14 киши жароҳатланган эди. The Local Интернет нашрининг хабар қилишича, матбуот анжумани аввалида прокурор: "Менинг мақсадим унинг (Раҳмат Оқиловнинг - таҳр.) бизнинг орамизда эркин ҳаракатланишини мутлақо чеклашдир", деб гап бошлаган.
Похожие видео
Показать еще