Швед суди Г. Каримовага $350 млн пора беришда айбланган Telia собиқ раҳбарларини айбсиз деб топди HD

17.02.2019
15 февраль куни Стокҳольм суди Telia (эски номи TeliaSonera-таҳр.) ширкатининг уч собиқ раҳбари устидан ҳукм чиқарди. 2007-2010 йилларда Ўзбекистон телеком бозорига кириш учун ўшандаги президентнинг қизи Гулнора Каримовага қарaшли оффшор ширкатларига 350 миллион доллардан кўпроқ пора берганликда айбланган Telia ширкатининг собиқ бош ижрочи директори Ларс Нюберг¸ ширкатнинг собиқ молиявий директори ва вице-президенти Теро Кивисаари ва Евроосиë фаолияти бўйича собиқ бош маслаҳатчи Ули Туималар¸ маҳкама ҳукми билан¸ гумон қилинган жиноятларда айбсиз деб топилди. Mаҳкама жараëнининг 19 декабрь кунги сўнгги эшитувида прокурорлар айбланувчиларга швед қонунчилигида коррупция учун белгиланган энг оғир жазо берилишини сўраган эди. Швеция қонунчилиги коррупция билан боғлиқ жиноятларга 6 ойдан 6 йилгача қамоқ жазоси белгилашни кўзда тутади. Ҳукмга изоҳ Стокҳольм маҳкамаси ҳукмининг Озодликка юборилган нусхасида¸ ҳакамларнинг бундай қарорга келишига изоҳ берилган. Бу изоҳга кўра¸ пора деб аталган юзлаб миллион доллар берилган йилларда швед қонунчилигига кўра¸ у ëки бу давлат расмийсига пул ëки бошқа нарса беришгина коррупция ҳисобланган ва айблов томони маҳкама давомида Гулнора Каримованинг давлат расмийси бўлганини шубҳа қолдирмайдиган даражада исбот қила олмаган. Учала собиқ мулозимининг айбсиз деб топилиши ортидан швед суди акцияларининг учдан бир қисми швед ҳукуматига қарашли Telia компаниясига қўйилган айбларни ҳам рад этди.

Похожие видео