Uzbek Бухорода сўфийлар гуруҳи устидан ҳукм ўқилди HD
Бухоро вилояти Қоракўл туманида июнь-июль ойларида ўтказилган икки маҳкама жараëнида ўзини Нақшбандийлик тариқатига эргашувчилар деб билган 15 шахс устидан ҳукм ўқилди. Мазкур гуруҳ етакчилари деб топилган тўрт шахснинг ҳар бири тўрт йиллик қамоққа¸ уларга эргашган 11 шахс эса¸ 4 миллионлик сўмлик жаримага тортилди. 15-16 июль кунлари Қоракўл туман Жиноят ишлари бўйича судида судья Анвар Ҳамидов раислигида ўтказилган маҳкама жараëнида 11 шахс устидан ҳукм ўқилди. Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 216-моддаси бўйича айбдор деб топилган судланувчилар маъмурий жазога тортилди ва уларга энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида (қарийб 4 миллион сўм) жарима солинди. Озодлик манбаларининг билдиришича¸ бу 11 судланувчи алоқадор деб топилган гуруҳни тузганликда айбланган тўрт шахс устидан жорий йилнинг 1 июнь куни ҳукм ўқилган ва улар “ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлари фаолиятида қатнашишга ундаш”да айбланган. Озодликка маълум бўлишича¸ тўрт йиллик қамоққа ҳукм этилган тўрт судланувчи жазони Қаршидаги манзил колониясида ўташга этап қилинган.