Ўзбекистон собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланди HD

26.02.2018
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакат собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олинганини расман тасдиқлади. Бош прокуратура хабарига кўра, Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Озодлик Рашиджон Қодировнинг 22 февраль куни Тошкентда ҳибсга олингани ҳақида ўз манбаларига таяниб, биринчи бўлиб хабар қилган эди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати 22 февраль куни Қодировнинг ҳибсга олинганидан "ҳозирча хабари йўқ"лигини билдирди. 23 февраль куни матбуот хизмати расмийси Воҳид Шаропов Озодлик мухбири билан суҳбатда "Қодировнинг ҳибсга олинмагани ва унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмаëтганлигини" айтди. 24 февраль куни эса Бош прокуратура Қодировнинг ҳибсга олингани ва унга нисбатан учта модда бўйича жиноий иш қўзғатилганини расман эълон қилди. Расмий хабарга кўра, Қодиров 23 февраль куни ҳибсга олинган бўлиб, собиқ Бош прокурор Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддалари бўйича айбланмоқда.

Похожие видео