Чироқчида гумондорни ўлдирган 5 ИИБ ходими қамалди
Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани ИИБ вақтинча сақлаш хибсхонасида 5 нафар қидирув бўлими ходимлари гумондорни сўроқ пайтида уриб ўлдириб қўйганликда айбланиб ҳибсга олинди. Элтуз тасарруфидаги терговгача суриштирув ҳужжатларида ëзилишича, жорий йилнинг 23 январь тунги соат бирларда 32 яшар гумондор Юсуф Абдурахмонов ИИБ биносида ўлган. Ҳужжатларга кўра, Лангар қишлоғида мол ўғирлигида гумонланиб ҳибсга олинган Абдурахмоновнинг жасади Чироқчи туман ИИО ФМБ ЖҚ тезкор вакили катта лейтенент 30 яшар Бекзод Очиловнинг 3 қаватдаги кабинетида топилган. Гумондор ўлими юзасидан Қашқадарë прокуратураси текширув бошлади. Кузатув камераси тасвирлари ўрганилмоқда. Гумондор ўлими билан боғлиқ жиноят иши фигуранти сифатида 5 нафар Чироқчи туман ИИБ ходимлари қамоққа олинган. Абдурахмоновнинг жасади вилоят прокуратураси ходимлари тарафидан кўздан кечирилди. Элтузда мавжуд бўлган ҳужжатда ëзилишича, мархумнинг чап кўзи, чап елкаси, чап билаги ва иккала қўл юза қисмида шафқатсиз қийноқ аломатлари мавжуд.