Uzbek Урганчда газ, Чироқчида чироқ йўқ HD

18.12.2012
Кейинги кунларда бутун Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетди. Мутахассислар об-ҳавонинг бу ўзгаришида аномаллик кўрмаётганини айтаётган бўлса ҳам, энергия таъминотидаги узилишлар эндигина бошланган қиш мавсумининг бу йил ҳам ўтган йилдагидай оғир келишидан далолат бериб турибди. Сўнгги кунларда Ўзбекистон Қозоғистонга узатаётган табиий газ ҳажми икки бараварга қисқаргани хабар қилинди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан эса, электр энергияси ва газ тақчиллиги тўғрисида хабарлар келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати сайтига кўра, 16 декабр, кундузи Нукусда 18, Урганчда 14, Гулистонда 12 даража совуқ бўлган. 17 декабрга ўтар кечаси Нукусда 24, Урганчда 19, Гулистонда 15 даражага тушган. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳарорат тилга олинган вилоятлардагидан бироз илиқроқ бўлган. Урганчнинг баъзи мавзеларида газ ҳам, электр ҳам йўқ Исмини айтмаслигимизни сўраган урганчлик аёл эса, ўз ҳовлисидаги термометр кўрсаткичидан келиб чиқиб, кеча бизда23 даража совуқ бўлди, деб хабар қилди. Унинг айтишича, 17 декабр куни совуқнинг шашти бироз қайтган. - Бугун эрталаб 19 -- 17 даражага тушди, деди урганчлик аёл. Мана шундай шароитда, аёлнинг айтишича, газ ҳам, электр энергияси ҳам етарли берилмаяпти. - Газни ҳам, электрни ҳам ўчириб қўйишаяпти. Уйда музлаб ўтирибмиз. Биз, катталарку, майли, иссиқ кийиниб жон сақлармиз. Лекин эмизикли болалари борлар нима қилсин?!, деб зорланди урганчлик аёл. Шуни айтиб ўтиш керакки, урганчлик аёлнинг айтишича, бу аҳвол кейинги кунлардаги совуқ билангина боғлиқ эмас -- у яшайдиган кўпқаватли уйларда сўнгги 5 -- 6 йилдан бери аҳвол шу.

Похожие видео