Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги
Беназир сўз санъаткори Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Зотан, бу борада амалга оширилаётган ишлар мамлакатимизда тараққиётни янги босқичга кўтариш, бахтли ва фаровон ҳаёт қуриш, учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш, миллий ғурурни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз таъбири билан айтганда, миллий ғурури баланд халқнинг қадр-қиммати ҳам баланд, маънавияти, иродаси кучли бўлади. Бундай халқ билан ҳар қандай буюк мақсадларга етиш мумкин. Мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ислоҳотларда адабиёт, санъат ва маданият ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш жоиз. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори нафақат шоир номини абадийлаштириш, ижодини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, балки халқимиз маънавиятини янада бойитиш, миллий ғурурини ўстириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, азалий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган адабий-бадиий кечада бу алоҳида таъкидланди. Тадбирга таниқли давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, хорижлик меҳмонлар, талабалар, ижодий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Тантана аввалида театр фойесида Абдулла Орипов ижодига оид китоблар кўргазмаси ташкил этилди. — Абдулла Орипов Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси шеъри муаллифи сифатида мустақил Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди, — дейди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси Рустам Абдуллаев. — Бу соҳир қўшиқ янграганида бутун вужудимиз тўлқинланиб кетиши, завқ-шавққа тўлишимиз ҳам шоирнинг ноёб истеъдоди, ватанпарварлигидан, халқимиз руҳи ва фитратини ғоят чуқур билганидан далолатдир.Давлатимиз раҳбари қарорига мувофиқ, Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодий меросини ўрганишга бағишланган конференциялар, хотира кечалари, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида “Митти юлдуз жилолари” шеърият Абдулла Орипов номини абадийлаштириш мақсадида Тошкент вилояти Қибрай тумани “Янги Арғин” маҳалласидаги шоир яшаган хонадонга ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Абдулла Орипов номидаги боғ ва музей очилди. Шунингдек, олий ўқув юртида Абдулла Орипов номидаги стипендия таъсис этилди. Қашқадарё вилояти Косон туманида 2 қаватли, 120 ўринга мўлжалланган Абдулла Орипов номидаги кутубхона фойдаланишга топширилди. Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида “Юртим шамоли” номли ҳужжатли фильм суратга олинди.Тантанали кечада эл ардоғидаги санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, Ўзбекистон давлат драма театри ижодий жамоаси томонидан саҳналаштирилган, Абдулла Ориповга ҳаёти ва ижодига бағишланган “Йиллар армони” номли спектаклидан парча намойиш этилди. Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири,