Тошкентда милиция ходимлари кўча супураяпти HD

12.06.2018
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Ички ишлар бўлими ходимлари мажбурий равишда ободонлаштириш ишларига чиқарилаётганидан шикоят қилди. Озодликка боғланган милиционерларга кўра, бир ойдан буён бўлим ходимлари иш пайти кўча супириш ва тозалаш ишларига жалб қилинмоқда. Туман ИИБ раҳбарлари бўлим ходимларининг кўча тозалашга чиқарилаётганини тасдиқлади. “Фаррошга айланган мелисалар” Озодликка боғланган Шайхонтоҳур туман Ички ишлар бўлими ходимига кўра, бир ойдан буён бўлимнинг сержант ва сафдорлари “Обиназир” маҳалласини тозалаш ишларига мажбурий тарзда олиб чиқилмоқда. “РОВД ходимлари ҳамда қўриқлаш хизмати ва ёнғин хавфсизлиги бўлимининг сержант ва сафдорлари бир ойдан буён ҳар куни уборкага чиқарилаяпти. Фақат ёши 40дан ошганлар чиқмаяпти. Бир кунда 30 киши сменага тушади. Шундан 10 киши уборкага чиқади. Эрталаб соат 8 да развод бўлади. Разводдан кейин формани ечиб, гражданский кийимда уборкага кетамиз. Қўлимизга белкурак билан кетмон беришган. Ўтларни чопаяпмиз. Қуриб қолган дарахтлар бўлса, кесаяпмиз. Гаражларни бузаяпмиз. Дардимизни кимга айтишни билмаяпмиз. Ёрдам беринг”, дейди исмини очиқламасликни сўраган милиция ходими.

Похожие видео

Показать еще