Масжидга соқол билан борган фуқаро милиция томонидан калтакланди

25.02.2018
Шу йилнинг бешинчи январида Самарқанд шаҳрида жойлашган Хўжа Исхоқ Валий масжиди киришида соқол қўйган фуқаро ИИБ ходими томонидан шубҳали деб тўхтатилади ва ундан фуқаролик паспорти талаб қилинади. Фуқаролик паспорти ёнида бўлмаганлиги учун ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этганига карамасдан, жабрланувчи масжидга киритилмайди ва 6-сонли милиция бўлимига олиб борилади. «Милиция мени 6-сонли бўлинмага оборди. У ерда «нега соқол билан юрибсан?» - деб калтаклашди. Менга нисбатан ИИБ ходимлари талабини бажармаганлик юзасидан маъмурий баённома ҳам туздилар. Шундан сўнг менинг номимдан судга ариза ёзиб, босим остида хамма хужжатларга имзо қўйишга мажбурладилар» - деб иддао қилмоқда жабрланувчи. У ўз сўзларининг исботи сифатида, масжид олдидаги ҳолат видеоси, мажбурлаб имзо кўйдирилган суд номига ариза ва калтаклангаллиги юзасидан тиббий маълумотномалар нусхаларини тақдим этмоқда. Жабрланувчининг маълум қилишича прокуратура милиция ходимларининг ўз айбларини тан олмаганликлари ва гувоҳлар йўқлиги сабабли ишни судга оширмаган. Қирол ўлди, яшасин қирол!

Похожие видео