Прокуратура: ДХХ ва ИВВ бозорда эстетика ва этика билан шуғулланди HD

24.09.2019
Прокуратура: ДХХ ва Терроризмга қарши курашиш бошқармаси бозорда эстетика билан шуғулланди Тошкент шаҳар прокуратурасининг айтишича, ДХХ ва ИИВнинг Терроризм ва Экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси 25-26 август кунлари бозорда гигиена, эстетика ва этика бўйича тадбир ўтказган. Инсон ҳуқлари ҳимоячилари фуқароларнинг соқолини мажбурлаб олиш билан тугаган бундай тадбирни ноқонуний ва бемаза демоқда. Тошкент шаҳар прокуратураси бундан бир ой олдин Тошкентдаги Малика савдо мажмуасида ўнлаб шахсларнинг соқолини мажбурлаб олдириш бўйича фуқаро Жамолиддин Муҳаммаджон томонидан ёзилган аризага жавоб берди. Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Н. Ш. Наримов жавоб хатини расмий мактубларга хос бўлмаган тарзда "Ассалому алайкум", - деб бошлайди.

Похожие видео