Cурхондарёда тадбиркор ҳибс давомида ўлди HD
20 январь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида тадбиркор Муродилла Омонов ҳибс давомида ўлди. Яқинларига кўра, милиция ходимлари тўйдан қайтаётган Муродилла Омонов машинасини тўхтатиб унинг алкогол ичиб ҳайдаганини пайқагач уни ҳибсга олган ва орадан бир неча соат ўтгач унинг жасадини онаси Караматхон Қодировага топширган. Расмийларнинг яқинларига билдиришича, 33 яшар Муродилла Омонов юрак хуружидан вафот этган. Ўша куни оқшом соат 21ларда ўғлини туман ИИБ да соғ-омон кўрган Кароматхон Қодирова тунги соат 23:30да унинг жасади туман шифохонаси моргида экани, унга ўғлининг юрак хуружи - инфаркт миокарддан ўлгани хабар қилинганини айтмоқда: "2 соатдан кейин қўйиб юборамиз, дейишганди. Лекин соат 11 бўлса ҳам қўйиб юборишмади. Кейин "02"га қўнғироқ қилсам, ўғлингиз юрак хуружи билан район касалхонасига олиб кетилди, дейишди. Борсак, касалхона олдида 50дан ортиқ,100га яқин мелиса... ", дейди Кароматхон Қодирова. Ҳодисани ўрганган Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, Муродилла Омоновнинг ўлими юзасидан патологоанатом экспертиза хулоса 15 кун ичида тақдим этилади.
Похожие видео
Показать еще