Каримов ўз ислоҳотлари маҳсулини водийликлар ҳаëтида кўрди HD

01.10.2015
29 сентябрь куни Наманган ва Фарғонага борган Ислом Каримов фермернинг пахта сотиб бойиб кетганию¸ қишлоқларда замонавий заводлар ва намунавий уйлар қурилгани ўзи амалга оширган ислоҳотларнинг инсон манфаати учун хизмат қилаëтгани тасдиғи экани ҳақида тўлқинланиб гапирди. 29 сентябрь куни Наманганга борган Ислом Каримов¸ расмий матбуот хабарига кўра¸ Мингбулоқ туманидаги “Барака”¸ Уйчи туманидаги “Обод замин” фермер хўжаликлари¸ Фарғона сафари давомида эса¸ Марғилондаги “Наримтекс”тўқимачилик фабрикасида бўлди. Гектаридан 65-75 центнердан ғалла ҳосили олгани иддао қилинган бу фермер хўжаликларида сараланган гуруҳ маҳаллий амалдорлар қуршовида телекамера олдида гапирган Каримов¸ тараққиëтнинг “ўзбек модели” жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилганию¸ бу модел остида яшаëтган фермерларнинг нақадар эркин экани¸ бу эркинликдан бойиб кетганини таъкидлади. “Илгари деҳқон фақат пахта етиштириб, уни заводга топширишни, режани бажаришни ўйлар эди. Пахтанинг нави, сифати, келтирадиган даромади ҳеч кимни қизиқтирмас эди. Бугун сифатли пахта етиштиришдан биринчи навбатда фермерларнинг ўзлари манфаатдор. Пахта хом ашёси қанчалик сифатли бўлса, даромади ҳам шунчалик баланд бўлади”¸ деди ўз эрки ва бойлигидан чарақлаб турган фермерлар даврасида туриб Ислом Каримов.

Похожие видео

Показать еще