Қурултой: Шавкат Мирзиëевнинг эски-янги командасидан нималар кутиш мумкин? HD
Ўзбекистон президенти ваколатларини вақтинча қўлга олган Бош вазир Шавкат Мирзиëев 13-14 сентябрь кунлари ўзининг икки ўринбосарини "янгилади"¸ бир вазирни алмаштирди¸ Бош прокурорга янги ўринбосар тайинлади. Зудлик билан кадрлар ўзгаришини бошлаган Шавкат Мирзиëев туза бошлаган командадан нималар кутиш мумкин? Сиëсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашга Мирзиëевда жасорат борми? Озодликнинг “Қурултой” давра суҳбатида қатнашган таҳлилчилар ана шу саволларга ўз мулоҳазаларини билдирдилар. Ўзбекистондаги “Демократик ташаббус” гуруҳи етакчиси Искандар Худойберганов¸ Мирзиëевнинг ўз командасини туза бошлаганида фавқулоддалик йўқлиги¸ айни пайтда¸ ҳукуматнинг эски кадрларни қайтариш орқали қисман ўзгарган таркибига қараб¸ жиддий хулоса чиқаришга эрта эканини айтади: - Мамлакатдаги ҳақиқий ўзгаришлар иқтисодий эмас¸ сиëсий характерда бўлсагина¸ реформалар ҳақида гапириш мумкин. Зотан¸ иқтисод эмас¸ сиëсат бирламчи. Иқтисоднинг қай йўналишда кетишини сиëсат ва ҳукумат тепасида ўтирганларнинг сиëсий иродаси белгилайди. Ҳозирча бундай иродадан дарак йўқ¸ деди жумладан Искандар Худойберганов. Ўзбекистон Иқтисод вазирлигининг собиқ мутахассиси Саодат Нишонова¸ Шавкат Мирзиëев олдида ниҳоятда оғир вазифалар турганини эътироф этган ҳолда¸ унинг Каримов барпо қилган сиëсий тузумни ўзгартиришга журъат этишига ишонмаслигини таъкидлади.