Ҳужжат: Аҳолини диний мутаассибликдан қайтариш учун 72 мингта суҳбат ўтказилди HD

05.02.2020
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 27 январда ўтказган ҳукумат мажлисида “давлат идоралари ва таълим муассасаларида мутаассиблик ва радикаллашувни олдини олиш юзасидан 28 928 та¸ жамоат ташкилотларида 18 922 та¸ жамоат жойларида 23 985 та маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда профилактик суҳбатлар” ўтказилди. Бу маълумот шахси сир қолишини сўраган ҳукумат мулозими томонидан Озодликка тақдим этилган мазкур мажлис баëнидан олинди. Ҳукумат мулозими тақдим этган мазкур мажлис баëнномасида бунча тадбирнинг айнан қайси муддат ичида ўтказилгани айтилмаган. Ҳужжат мазмунидан¸ бу профилактика тадбирларининг Шавкат Мирзиëевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида қилган нутқидан кейинги даврга алоқадорлигини тахмин қилиш мумкин. Бош вазир раислигида ўтказилган махсус мажлис “2020 йилда республикада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш ҳақида” бўлган. Унда ДХХ ва мамлакатдаги аксар вазирлик раҳбарлари иштирок этган. Мажлис баëнидан унда “Мамлакатда диний вазиятни соғломлаштириш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги махфий қарор ижроси бўйича давлат ва жамоатчилик тизимлари ҳозирлаган ҳисоботлар хулосаси тақдим этилганини фараз қилиш мумкин.

Похожие видео

Показать еще